Иккинчи томоннинг истагига қарши содир бўлган ҳаракат – зўравонликдир

Яқинда Янгийўл туманидаги ўрта мактабнинг 11 синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди. Ўлимидан олдин унинг номаълум йигит билан орал жинсий алоқа қилгани акс этган видео тарқалиб кетганди. Йигит алоқа пайтида жараённи видеога олиб, уни Интернетга жойлаштирди. Қиз эса бунга дош бера олмади…

Йигитнинг қилиғи – инсонийликдан йироқ. Бўлиб ўтган ҳолат – бу умуман бошқа масала. Йигит ўз ҳатти-ҳаракатлари учун “ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш” моддаси бўйича жазоланиши шарт. Жамиятимиз айрим аъзоларининг бу воқеага муносабатлари ҳам ачинарли.Йигит бир четда қолиб, улар ўлиб кетган қизга осилиб олишмоқда.

Кеча “Айбдор эмасман” фестивали доирасида 139 Documentary Center галереясида сексизм ҳақидаги маърузам доирасида ўша воқеани қизни айблаган ҳолда талқин қилган ҳар бир фуқаро унинг ўлимида билвосита жавобгар, деб айтдим. Йигит видеони тарқатгани учун жавобгарликка тортилиши ҳақида билганида қиз ҳозир тирик бўларди.

Вояга етган иккита одам ўртасида жинсий планда рўй берадиган ҳар қандай нарса – уларнинг ўзаро розилиги билан бўлиши керак. Бирон ҳатти-ҳаракат партнёрлар бирининг розилигисиз амалга оширилса, бу зўравонликдир. Йигит жиноятчи. Қурбонни қоралаётганлар – кейин содир бўладиган жиноятларда билвосита айбдорлар. Қизни видео ўлдирмади – уни жамият томонидан қораланиш қўрқуви ўлдирди. Қиз ўлди. У бу ишни хоҳлаб қилганми, мажбурланиб қилганми – бу иккинчи масала. Одамлар қурбонларни қоралашни бас қилсаларгина, бундай жиноятлар камаяр. Бу вазиятда асл жиноятчи ким эканлигига эътибор қаратинг.

Немолчи.уз лойиҳа муаллифи Ирина Матвиенко