NeMolchi.uz

Сиёсатда аёллар

Сиёсатда аёллар

Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Уралова Дилфуза Джумановна Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини бир овоздан тасдиқладилар.

Ҳозирча Д.Уралова Ўзбекистондаги ягона ҳоким аёл бўлди. Лекин мустақил Ўзбекистон тарихида аввал ҳам аёллар ҳоким бўлган.

1993 йилдан 2005 йилгача Андижон вилоят Жалақудуқ туманида Эгамова Манзура ҳоким сифатида фаолият юритди.

Хоразм вилояти Боғот туманида 10 йилча Шакаржон Жуманиязова ҳоким сифатида ишлаган.

90-йиллар ўрталаридан 2000-йиллар бошигача Самарқанд вилоят Самарқанд туман ҳокими сифатида раҳматли Раҳима Хакимова хизмат қилган.

Тохирахон Маризаева тахминан 1996-2000 йилларда Наманган вилояти Косон тумани ҳокими бўлган.

Fikringiz yozing

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUZ
ru_RURU uz_UZUZ
uz_UZ