«Кунлардан бир кун мени боғчадан олиб кетишни унутишди…»

Қиз бундай шароитда қандай қилиб синмаганига ҳайрон бўлса-да, ўша даврни хотиржам эслайди. На Янги йил, на туғилган кун, на янги кийимлару, чиройли оёқ кийимчалар – булар Светлананинг болалигида бўлмаган. Ўзини эслаганидан бери ота-онаси ичарди. Бир куни эса, у ўшанда уч яшар эди, уни боғчадан олишни унутдилар. Ўша пайт жуда кичкина бўлганига қарамай айнан шу воқеа хотирасида муҳрланиб қолди.

— Барча болалар аллақачон олиб кетилди ва боғча опа онамни кутишим учун мени боғчадаги майдончада қолдирди, – эслайди Светлана. — Мен скамейда ўтирдим. Қоронғи тушгач, қоровул мени ичкарига олиб кирди. Қўрқиб, йиғлаб юбордим. У мени тинчлантиришга уринди. Мега ширинликлар бериб, ҳазиллашиб рангларни ўргатганини эслайман, лекин мен тинмай онамнинг қаердалигини сўрардим. Ниҳоят мени ҳеч ким олиб кетмаслигини англаб, у кимгадир қўнғироқ қила бошлади, манзилимни билиб олди. Йиғлаб туравердим. Шунда қоровул мени бағрига олиб, онамга олиб боришини айтди: уйимиз боғчадан икки қадамча нарида эди. У мени уйга олиб борди. Ота-онам маст бўлиб ухлаб қолишгани учун эшик дарров очилмади. Мени боғчадан олиб кетмагани учун отамни сўкди. Қоровул унга яна нима деганини эслай олмайман, лекин улар узоқ вақт тортишишди. Мен ичкарига отилиб, бурчакка тиқилволдим.

Светлананинг ота-онаси ичкиликбозликда уни унутган кунлари тобора кўп такрорланар эди. Вақт ўтиб, қиз кўчада кўпроқ вақт сарфлаб, уларни безовта қилмасликни ўрганди. Унинг дўстлари деярли йўқ эди, негаки бошқа ота-оналар ўз фарзандларига у билан ўйнашни таъқиқлашган. Қаҳрамонимиз 14 ёшдалигида отасининг ҳамтовоғи унга қизиқа бошлайди. Катталардан ҳимоя топиш илинжида Светлана онасига бўлган воқеани айтиб берди.

— Онам билан ўша воқеани бўлишганимда, унга жавобан мен хаёлпараст эканлигимни ва ёлғон гапираётганимни айтишди. Шунда англадимки, бу ҳаётда мен ўзим учун ўзим курашаман. Ўша кеча отам ичкиликдан кейин онамни ура бошлади. Унга доим ачинардим. Отам онамга шиша соатни улоқтирганида ҳам ўзим билан олдини тўсдим ва қовоғим кесилди. Лекин буни ҳеч ким сезмади. Қонни тўхтатиб ётдим.

Ёмон хотиралар орасида Светлананинг битта яхши хотираси ҳам бор. У саккиз ёшга тўлганида, унинг ота-онаси унга туғилган кунни ташкил қилишга қарор қилишди. Улар ҳатто катта торт ҳам сотиб олдилар ва унга янги свитер совға қилишди (бу унинг шкафидаги ягона янги кийим эди, қолганлари қўшнилари томонидан болаларидан кейин берилганлари эди). Ота-онасининг ҳамтовоқларидан бирининг қизи туғилган кунга келди. Катталар спиртли ичимлик ичишаётганда Светлана ва Гўзал қўллари билан торт еб, темир каравотда сакрашарди. Ўша кун унинг учун энг бахтли кун эди. Бошқа унинг ҳаётида тортлар ҳам, совғалар ҳам йўқ бўлмади. Янги йил дастурхонида ҳамма оилаларда оливье ва турли ширинликлар тортилса, буларда фақат ливер колбасаси ва арзон шароб идишлари билан безатиларди. Янги йил нишонланиши доимо ота-онанинг жанги билан якунланарди. Ҳар йили Светлана роппа-роса соат 12 да ягона тилакни айтарди: қани эди ота-онаси ичкиликни ташласа. Лекин мўъжиза рўй бермади.

17 ёшида у онасини охирги марта кўрди. У маст эди, қизининг туғилган кунини ҳам эсламади. Ҳафа бўлган Светлана уйга келмади, дугоналариникида тунаб қолди. Икки кундан кейин эса онаси вафот этди. Отаси йиллар давомида ичкиликни ташламади, ҳамтовоқ дугоналаридан бири билан яшайди. Светлана унинг қаердалигини билмайди ва билишни истамайди. «Болалик» номли китобини аллақачон ёпди. Бироқ, унинг саҳифаларида битта савол очиқ қолди, унга ҳали ҳам жавоб топилмади: нима учун катталар «ноодатий» оилада туғилган болаларни қабул қилгилари келмайди? Барча қўшнилар уни ота-онаси тақдирини такрорлашига ишончлари комил эди. Ҳеч қандай тўсиқларга қарамай, Светлана университетни битирибн, яхши иш топди, турмушга чиқди ва ажойиб она бўлди. Лекин бу бутунлай бошқа ҳикоя.