Барча қарорларни мен учун ўзи қабул қилишга ҳаракат қилади

Мен 21 ёшдаман. Бир йигит билан 5 йилдан бери гаплашардик. У билан лицейда танишганмиз. Инсон сифатида жуда яхши. Эътиборли, ғамхўр. Лекин унинг бир камчилиги бор. У жуда рашкчи. Менга эгалик қилиш ҳисси жуда кучли унда. Ўзини бошқара олмай, кўп ўйланмаган ҳаракатларни қилиб, кейин афсусланиб ўтиради.

Ҳаётимни доимо назорат қилиб, барча қарорларни мен учун ўзи қабул қилишга ҳаракат қилади. Ҳатто менга қўл кўтаришгача борди. Аччиқланганда жуда ҳафа қилиб, кейин узр сўраб ўтиради ва хато қилганини тушунади. Бу мавзуда жуда кўп гаплашамиз, лекин бари бефойда. Ўзимни қандай тутишни билмаяпман.

У билан орани очиқ қилмоқчи бўлсам, ер тагидан бўлса ҳам мени топади. Унинг бундай ҳатти-ҳаракатларини оиласидан деб биламан. Унинг оиласидагилар ҳаммаси ўз ҳаёти билан ўзи овора. Яхлитлик йўқ. Отаси ташлаб кетган. Лекин ташлаб кетгунча ҳам онаси билан доимо жанжал қилар, уйларида носоғлом муҳит ҳукмрон бўлган. Булар унга таъсир қилмай қўймади, албатта.

Мен унга ёрдам бермоқчиман. Боши билан боғлиқ муаммолар бор. Унга ўзи ёрдам бера оламанми ёки ўзимни қийнамаганим маъқулми? Унга психолог ёрдам бера оладими?
Саволларим кўп-у, нима қилишга ҳайронман, уйимдагилар у билан ҳатто гаплашишимга ҳам қарши (((( Маслаҳатингизга муҳтожман.