Раҳбар аёллар

Хокимият вакиллари лавозимга тайинлаш учун муносиб номзод излаётган бир пайтда Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси 8 нафар хотин-қизларни тергов бўлими бошлиқлари лавозимига тайинлади. https://tergov.uz/ru/news/v-sisteme-guvd-goroda-tashkenta-proizoshel-rjad-naznachenij-na-nekotorye-rukovodjaschie-dolzhnosti-sledstvennyh-podrazdelenij-naznacheny-zhenschiny. Табриклаймиз! Уларнинг бу ҳаракати таҳсинга лойиқ. Бу хали туман даражасида амалга оширилган иш.

Мамлакатимизда аёлларнинг «тажриба қуёнчаси» сифатида раҳбарлик лавозимларига тайинланиши ҳам кулгули, ҳам ачинарли ҳолат (гап ИИВ га тегишли эмас). Ташқаридан қараганда бундай тайинловлар жуда катта эҳтиёткорлик билан бошланган «тажриба»дек туюлди.

Эсингизда бўлса, Собиқ Иттифоқ пайтида ўзбек аёлларидан вазирлар (Адлия ва Ижтимоий мухофаза), Олий Совет Раиси ва Хокимлар етишиб чиққан. Ва бу оддий ҳолат сифатида қабул қилинарди.

1988 йил тасвирга олинган мазкур суратда Сайера Усмановна Султанова – оддий ўзбек аёли. С.Султанова дастлаб Фрунзе тумани партия қўмитасининг 1-котиби, яъни ҳозирги вақт билан таққослаганда туман хокими лавозимида фаолият юритган. Эътиборли жиҳати шундаки, бу аёл кейинчалик хотин-қизлар масалалари эмас, балки бошқа йўналишда Вазир ва Бош вазир ўринбосари лавозимларига тайинланган.

Азиза Умарова