Адлия вазирлигидан ажралиш ҳақида ролик: Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар тўғрисидаги қонун бузилиши эмасми?

Сенатга сўровнома юбордик, натижаси ҳақида маълумот берамиз.

Немолчи.уз лойиҳа муаллифи Ирина Матвиенко Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасига сўровнома юборди. Унда қуйидаги саволлар акс этган.

“Яқинда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ажримлар ҳақидаги видеога фикрингизни билдиришингизни сўрайман.https://t.me/pravoinf/1478Юқоридаги видеода аёл қизи ва эрини ташлаб, оилани тарк этгани кўрсатилган. Кетиш сабабларини аниқламай туриб, аёллар оилани бузувчи, ота эса жабрланувчи сифатида кўрсатилган. Бу аёлларга нисбатан билвосита камситишни эслатади:
– жинс бўйича билвосита камситиш — бир жинсдаги шахсларни бошқа жинсдаги шахсларга нисбатан ноқулайроқ ҳолатга тушириб қўядиган вазиятларни, ҳолатларни ёки мезонларни яратиш, шу жумладан гендер тенгсизликни оммавий ахборот воситалари, таълим, маданият орқали тарғиб этиш, муайян жинсдаги шахслар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар ёхуд талаблар белгилаш.

 Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун бузилиши деб ҳисобланмайдими?
 Бундай ролик яратиш учун аёллар ўз фарзандларини оталари билан қолдириб, оилани тарк этиш эҳтимоли ҳақида статистик тадқиқотлар ўтказилганми?
 Нега кенг оммага тақдим этиладиган ролик ишлаб чиқарилишида иштирок этган шахсларнинг гендер таркиби асосан эркаклар?
 Ушбу ролик учун съемка гуруҳи ва сценарийни тасдиқлаган Адлия вазирлигининг комиссия таркибининг тўлиқ таркиби ҳақида маълумот сўрайман.
 Ўзбекистон қонунчилигининг бузилиш эҳтимоли бўлган бу роликни яратишга қанча маблағ сарф этилган?