Сиёсатда аёллар кўпроқ бўлиши керак

Расмдаги фариштасифат аёлнинг исми Санна Марин. Бу ёш гўзал хоним шу кунга қадар Финландиянинг транспорт вазири эди.Бугун, Финландиянинг социал-демократлар партияси 1986 йилда таваллуд топган ушбу хонимни мамлакатнинг премьер министри қилиб сайлади. Финландияда мамлакат рахбари яьни асосий бошқарувчи айнан премьер министр ҳисобланади.

Демак, эртадан дунёнинг энг бой, энг ривожланган, аҳоли фаровонлиги, демократия, экология ҳимояси бўйича энг зўр мамлакатларидан бирини 34 ёшли аёл киши бошқаради.

Айтганча, уларда «аёлларнинг сиёсатда ақли пастроқ» дейдиган радикал фанатик депутат ва уни номзодини декольте кийгани учун олиб ташлашни талаб қиладиган юқори маънавиятли интернет троллари топилмабди…