Президент аёллар

[ Альбом ]
Ҳиндистондаги президентлик сайловларида Драупади Мурму ғалаба қозонган эди. 25 июль куни у тантанали равишда ўз лавозимини эгаллади.
Бу мамлакат тарихида аёл киши юқори давлат лавозимини эгаллаши бўйича иккинчи ҳолат. Ҳиндистонда президентлик лавозими рамзий бўлишига қарамай, ҳиндлар президентларга ҳурмат билан қарайдилар. Мурму мамлакат тарихидаги 15-президент, лекин қуйи кастадан чиққан биринчи президент эканлиги эътиборга сазовор. Дахлсиз кастада туғилган аёл давлатнинг биринчи шахсига айланади.

Биз эса бутун дунё бўйлаб амалдаги аёл президентлар рўйхатини туздик. Ушбу рўйхатдаги аёлларнинг аксарияти ўз мамлакатларидаги биринчи аёл президент ҳисобланади, чунки аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари нисбатан яқин йиллар давомида ривожлана бошлади, аммо уларнинг барчаси, бутун дунё бўйлаб аёллар учун тиришқоқлик, меҳнат ва билим олиш, ривожланиш натижасида барча нарсага эришиш мумкинлигини англатувчи ажойиб намуна бўлдилар.

Президент аёллар
Президент аёллар
Президент аёллар
Президент аёллар
Президент аёллар
Президент аёллар
Президент аёллар
Президент аёллар
Президент аёллар

Материални Нигина Худайбергенова тайёрлади