Бу аёлларни ҳар жойда кўриш мумкин

​ (https://telegra.ph/file/ece99b52e1726e484309b.jpg)Бу аёлларни ҳамма жойда кўриш мумкин — ташқи кўринишидан фарқланса-да, улар бир хил бақиради, қўрқади, сезади. Мини-маркет сотувчи аёллари, кондуктор аёллар, бошланғич синф ўқитувчилари, юқори мартабали раҳбар аёллар, менинг қариндошларим ва дугоналарим…

Суҳбатни нимадан бошлаш керак:
аёл билан ҳоли гаплашинг, ҳаётида у бўлишмоқчи бўлган бирон муаммо бор ёки йўқлигини сўранг. Суҳбатни гўё ғийбат қилиш учун баҳона излаётгандек бошламанг;
айтилган гаплар фақат иккингиз орангизда қолишига ваъда беринг. Сўзингизда туринг, орқасидан гап қилманг;
ёрдам бермоқчи эканлигингизни ва керак бўлса, ҳар қандай қийин ҳаётий вазиятда унинг ёнида бўлишга тайёр эканлигингизни айтинг. Сиз қандай ёрдам кўрсатишингиз мумкинлигини аниқ тасвирлаб беринг.

Нима қилиш мумкин эмас:
уй зўравонлиги қурбони сизга биринчи бўлиб мурожаат қилишини кутиш;
вазиятга айблов рухида баҳо бериш, ўзини ёки дугоналарини эркаклар билан муносабатда намунавий қилиб кўрсатиш;
қурбонга босим қилиш, қарор қабул қилишда шошилтириш;
зўравонни оқлаш ва қурбон ўзи айбдор эканини айтиш;
ваҳима қилиш.