Бизга аёллар масалаларининг «туркманча» модели керак эмас

Илтимос қилган бўлардимки, аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари билан боғлиқ масалаларни ким билан муҳокама қилинсаям, шу «одам» билан муҳокама қилинмасин. Ўзимизнинг муаммоларимиз шундоғам ўзимизга етиб-ортиб турибди, айниқса, аёллар масаласида.

Душанбада эр хотинини урган, сешанбада оила ўғлининг ўн йиллик «сожительница»сининг сочини олиб-тепкилаб, самосуд қилган, чоршанбада яна биров хотинини суицид қилишга мажбур қилган, пайшанбада қайси бир меров қўшхотинликка рухсатни конституцияга киритишни таклиф қилган, жумада яна битта зўравон оилали бўлишига қарамай, вояга етмаган қизни зўрлаган, шанбада ўша зўрланган қизни ўша зўравонга мажбурлаб иккинчи хотин қилиб беришган, якшанбада бечара қизчанинг ўлигини осилган ҳолда топяпмиз. Хуллас, бир кун ҳам тинчлик йўқ.

Шундай экан, яна бошқа муаммоларга чалғишга вақт йўқ. Бизга аёллар масалаларининг «туркманча» модели умуман ортиқча 😩

Гапира ҚОЧДИЕВА