Таксида хавфсиз юриш қоидалари

Кўчада машина “ушлашда” қуйидагиларга риоя қилинг:
 
*️⃣ Машина давлат рақамини эслаб қолинг ёки суратга олиб қўйинг;
*️⃣ Телеграм ижтимоий тармоғи орқали ёки қўнғироқ қилиб яқинларингиз/дўстларингизга йўлга чиққанингиз ва смс орқали машина давлат рақамини юборганингизни хабар қилинг;
*️⃣ Фақат орқа ўриндиққа ўтиринг, асло хайдовчи олдидаги ўриндиққа ўтирманг;
*️⃣ Салонда бошқа йўловчилар бўлса, таксига ўтирманг;
*️⃣ Йўлга қараб кетинг ва ҳайдовчи бошқа йўл билан юрадиган бўлса, изоҳ сўранг ва керак бўлса, хайдовчи тўхташини талаб қилинг.
 
Аксарият жирканчликлар, одам ўзининг жазосиз қолишига ва ошкор бўлмаслигига амин бўлган ҳолда содир этилади. Юқоридаги фикрлар сиз ёлғиз эмаслигингизни ва бошқа одамлар сизнинг сафарингиз ҳақида аллақачон билганини аниқ кўрсатиб беради.
 
Агар сиз бот ёки дастур орқали такси чақирган бўлсангиз, сиз қайсидир маънода зийракликни йўқотасиз. Аммо бизга келадиган мурожаатлардан кўриниб турибдики, баъзи ҳайдовчилар ўзларнинг хатти-ҳаракатлари ва сўзлари билан жазоланиши мумкинлигини унутиб қўйишади гўё. Шунинг учун, машина дастур орқали чақирилса ҳам, ҳушёр туриш афзал.
 
Хотин-қизларни таъқиб қилувчи такси ҳайдовчилари нималарига ишонишади, гарчи уларни аниқлаш осон эканлигини яхши тушунишса ҳам?
 
▶️ Қиз ёки аёл уялганидан ҳеч кимга ҳеч нарса айтмайди.
▶️ Мен – ёши катта одамман, у эса ёш, “катталарни эса ҳурмат қилиш керак”.
▶️ Агар бирон нима бўлса кимга ишонишади? Албатта, менга. Мен ҳурматга эга оилапарварман.
 
Агар ҳайдовчи қўпол муомала қилса, жинсий алоқа қилишни таклиф қилса, машинани ёпиб қўйса ёки таҳдид қилса нима қилиш керак?
 
1️⃣ Ҳайдовчидан тўхтатишни сўраб, машинани тарк этиш.
2️⃣ Айни пайтда ота-она/дўстларга қўнғироқ қилиш.
3️⃣ Суҳбатда йўналишни, автомобил рақамини айтиб, локациянгизни юборинг. Бу маълумотлар телефонингизда бўлади.
4️⃣ Уйга етиб олиб, сиз хизматидан фойдаланган такси компаниясининг мижозларни қўллаб-қувватлаш марказига қўнғироқ қилинг.
5️⃣ Энг яхши вариант эса — бўлган воқеа ҳақида ички ишлар органига хабар беринг.
 
Қўллаб-қувватлаш хизматига қўнғироқ қилишнинг нима кераги бор?
 
Ҳа, одатда такси агрегаторлари ўз ҳайдовчиларини танишмайди ҳам, яъни хаётда уларни кўришмаган. Аммо улар ўз мижозлари билан бирон воқеа содир бўлмаслигидан манфаатдор. Ва ўзини хурмат қилган такси хизматлари ҳайдовчиларнинг хулқ-атворига таъсир қилиши ёки уни базадан чиқариши мумкин.
Ички ишлар органларининг расмий талабига биноан, такси хизмати саёҳат ва ҳайдовчига тегишли барча маълумотларни тақдим этади.
 
Айнан ҳозир нима қилиш мумкин:
 
❗️ Ўзингиз ва фарзандларингиз учун такси чақириш учун фойдаланадиган ботингиз имкониятларини ўрганиб чиқинг
 
Кўплаб иловаларда ҳайдовчилар тўғрисидаги маълумотлар сақлаб қолинади ва шунингдек, сафар билан бўлишиш имкониятини беради. Стрессли вазиятда адашиб қолмаслик ва оила аъзоларингизга / дўстларингизга нима бўлаётганлиги тўғрисида хабар бериш учун ушбу функцияларни синаб кўринг. Фарзандингиз билан бир нарсага келишиб олинг, агар у сиз билан сафарни бўлишса, демак сиз дарҳол ёрдамга келасиз.
 
Телефонингизда скриншот қилишни ўрганинг
 
Шунда сиз яқинларингиз/дўстларингизга хайдовчи тўғрисидаги маълумотларни тезкор юбора оласиз.
 
Доимий равишда қўллайдиган иловангизда Қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш тугмасини топинг
 
Тугма қуйидагича номланиши мумкин:
 
Қўллаб-қувватлаш хизмати
Қайта алоқа
Техник ёрдам
Ёрдам
 
Ушбу тугмани яширмасдан кўринадиган жойда юклаган ва мулоқот учун очиқ бўлган такси хизматини танланг. Қўллаб-қувватлаш хизмати хабарларга қанчалик тез жавоб беришини текшириш фойдадан ҳоли бўлмайди.
 
Бу мавзуни албатта болаларингиз билан муҳокама қилинг!
 
________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Хавфсизлик