Вазн одамларга қандай таъсир қилади: ортиқча вазн ҳақида афсоналар

Айтишларича, одамнинг вазни каби тана массаси индекси (ТМИ) унинг соғлиғига бевосита таъсир қилади. Сўнгги пайтларда тадқиқотчилар, бу миллионлаб одамларни чиройли журналлар стандартларига мос бўлишга интилишига, чексиз диеталарда ўтиришга ва имкониятларидан ортиқ машқларни бажаришга мажбур қилувчи гўзаллик саноатининг афсонаси, деб ҳисоблашмоқда.

ТМИ ни бутун инсониятга нисбатан қўллаб бўлмайди

1832 йил Адольф Кетле томонидан ўтказилган тана массаси индекси тадқиқоти асосан Марказий ва Ғарбий Европалик оқ танли эркакларга асосланган. Қетле олдиндан бу тадқиқот муайян миллат даражасида эканлигини ва индивидуал иш учун мос эмаслигини таъкидлади. Аммо 1972 йилда ТМИ дан фойдаланган физиолог Ансел Кейс бу эслатмани эътиборсиз қолдирди. Ва тез орада ТМИ индивидуал дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳар қандай одамнинг соғлиғини баҳолаш учун фойдаланила бошланди.

«Тадқиқ қилинаётган гуруҳда асосан оқ танли эркакларни ўрганиб, кейин уни ҳаммага нисбатан қўллаш ва аёллар ҳамда бошқа танли одамлар учун меъёрларни яратиш – бу ирқчилик ва сексизм (жинсий мансубликни менсимаслик)дир”, – дейди Калифорния университети Сабрина Стрингс. Ўзининг «Қора танадан қўрқиб» китобида у 20-асрнинг бошларида оқ танлиларнинг устунлигини сақлаб қолиш учун озғинликдан фойдаланилганлиги ҳақида ҳикоя қилади. Ғарбий европаликларнинг озғинлиги идеал сифатида рағбатлантирилган. Шарқий Европа аҳолисининг, айниқса афро-америкаликларнинг баданлари идеалдан йироқ дея тақдим этиларди. Стрингснинг фикрича, бутун инсоният учун ягона стандартлар жадвали кулгили.

ТМИ ва саломатлик доимо ўзаро боғлиқ эмас

ТМИ қуйидагича ҳисобланади: тана массаси (килограммларда) бўй квадратига бўлинади (метрларда). ЖССТ қуйидаги станлартларни ўрнатди:

  • 16-18 — тана массаси дефицити
  • 18-25 — меъёр
  • 25-30 — ортиқча вазн
  • 30-35 —I даражали семизлик
  • 35-40 —II даражали семизлик
  • 40 дан юқори —III даражали семизлик.

Меъёрдан ташқаридаги ҳамма нарса соғлиқ учун зарар, деб ҳисобланади. Бу гап қанчалик рост? Замонавий тиббий тадқиқотлар шундай дейди:

 

Идеал ТМИ ни қувиш ортидан камситилиш кучайиб, ўлимга олиб келиши мумкин

Профессионал спортчилар мушаклар ёғдан оғирлигини билишади. Шунинг учун спорт билан шуғулланадиган одамларда ТМИ юқори бўлиши мумкин. Шу билан бирга, уларнинг танаси ТМИ нормал бўлган офис ходимининг танасига қараганда соғломроқдир.

Семизликдан ўлим хавфи эркаклардан юқорироқ бўлишига қарамай, аёллардан танасини назорат қилиш ва қоматини сақлаш талаб этилади. Шунинг учун аёллар қоматлари яхшими, семириб кетмадими, торт еса бўладими-йўқми каби саволлардан ҳавотир олиб сурункали стресс ҳолатида  яшайдилар. Аёлларга вазн туфайли тахминан икки ҳисса кўпроқ камситилишга учрайди.

Бу стереотиплар оқибатида:

  • Ортиқча вазнли одамлар кўпроқ камситилади (шу жумладан мактабда ҳам);
  • ТМИ барча одамларга бирдай қўлланилишига ишонган шифокорлар барча муаммоларни семизлик билан боғлайди: бепуштлик, юрак касалликлари, варикоз ва ҳоказо;
  • Нотўғри диеталар ва очликдан ҳар 62 дақиқада камида бир инсон ҳаётдан кўз юмади.

Кўплаб ёши катта соғлом одамларда ТМИ 27-28 даражасида сақланади. ЖССТ стандартларига кўра, улар ортиқча вазнга эга. Аммо бу одамлар мутлақо соғлом ва узоқ умр кўришади. Реклама ва гўзаллик индустрияси қўядиган озғинлик тўғрисидаги стереотиплар сизнинг соғлиғингиз ҳақида ғамхўрлик қилиш эмас, балки кўпроқ пул топиш ғамидир.

Стереотиплар билан қандай курашиш мумкин

  1. Ўзингизни вазнингиз учун танқид қилишни бас қилинг.
  2. Бошқаларни вазн, овқатланиши, кам ҳаракатли ҳаёти учун танқид қилишни бас қилинг. Бу унинг танлови.
  3. Саломатлиг тўғрисида қайғуриш керак. Лекин озғинлик = саломатлик дегани эмас. Танангизда ноқулайлик сезсангиз, шифокор маслаҳатини олинг. Ўз баданингиз ва соғлигингиз ҳақида ўзингиз қайғуринг. Қандайдир “мўъжизавий” капсула ва коктейллар безарар эмас.
  4. Бодипозитивни қўллаб-қувватланг.