NeMolchi.uz

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҲИМОЯСИЗ АЁЛЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҲИМОЯСИЗ АЁЛЛАРИ

Скриншотда — https://t.me/SukutSaqlama га келган хабарлардан бири, аёл ички ишлар органлари ходимлари уларнинг муаммосига жиддий қарамаётганидан шикоят қиляпти. Ҳимоя ордери ҳам ёрдам бермаяпти. Афсуски, бу ягона шу мазмундаги хабар эмас. Ўзбекистонда хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимида айтилганлар билан қилинган ишлар бир-бирига тўғри келмаяпти.

  • Аёл эри ёки бошқа оила аъзоси томонидан зўравонликка учраган тақдирда ҳимоя ордерини олиш учун мурожаат қилади. Зўравонлик — бу жиноят, уни қилган одам эса жиноятчи. Ҳимоя ордерлари берилганда, профилактик суҳбатлар ўтказилади, жабрланувчи зўравон билан яраштирилади. Реал воқеа: эр ҳомиладор хотинини шу даражада калтаклаганки, аёл 10 кун касалхонада ётиб чиққан. Давлат нима қилди? ИИБ ходимлари у билан «ҳар қандай зўравонлик хатти-ҳаракатлари ҳуқуқий, маъмурий ва ҳатто жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкинлиги тўғрисида» саҳбат олиб боришди. Ва аёлга ҳимоя ордерини беришди. Тамом!!! Ўзбекистон Сенати ҳузуридаги Гендер комиссиясининг каналида бундай воқеалар кўп.

Бундан келиб чиқадики, берилган ҳимоя ордерлари зўравонларга Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўзда тутилган жавобгарликдан қочишга ёрдам бераётган экан-да. Ҳатто улар аёлларни аёвсиз калтаклаганда ҳам.

2) Назарий нуқтаи назардан, жиноятчи ҳимоя ордери талабларини бузса, давлат аёлни ҳимоя қилади. Зўравонлик содир этган шахслар томонидан ҳимоя ордери талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда профилактика инспектори томонидан ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилади. Ҳуқуқбузар ҳимоя ордери талабларини бузганлиги учун ички ишлар ходимларига бўйсунмаганлик учунгина жазоланади. Аёлни хўрлагани учун эмас. Аёллар ўзини ҳимоясиз ҳис қиладилар (скриншотни кўринг), жиноятчилар ҳимоя ордери талабларини бузиб, бунинг учун минимал жавобгарликка тортилади.

3) Амалда… Кўплаб судлар карантин туфайли ёпиқлиги учун 2-банд талаблари амалга оширилиши деярли имконсиз. Яъни, аёл ҳимоя ордерини бузиши мумкинлигини кўрган ва бунинг учун унга ҳеч қандай жазога тортилмаган зўравон билан яшашни давом эттиради. Суд жараёни бўлиб ўтса, унда тегишли бандлар бўйича жазо енгил. Аёл ўзини тиклаб олиши учун зўравонни қамоққа ҳам олишмайди. Кўпинча, ҳимоя ордери ёки суд қарори чиққанидан сўнг, жабрланувчи имконсизлиги учун зўравон билан яшашда давом этади. Сизнингча, агар ҳеч нарса ўзгармаган бўлса, у яна ёрдам сўраб мурожаат қиладими?

4) Хорижда зўравонлик қурбонларини шелтерларга жойлаштириб, аёл ўзини тиклаб олишига имкони бўлади. Кўплаб мамлакатларда аёлларнинг изоляцияда зўравонликка учраш хавфлари ортишини ҳисобга олиб, шелтерларга молиялаштириш ва улардаги ўринларни кўпайтиришмоқда (ёҳуд меҳмонхоналар молиялаштирилади). Ўзбекистон эса ўз йўлида борди. Кўплаб шелтерлар ёпилди. Нодавлат муассасалардан 2-3 та шелтер ишлашда давом этмоқда. Давлат муассасаларидан – 10 тага яқин. Сўнгги маълумотларга кўра, уларда 22 нафар аёл ва 18 нафар бола вақтинча яшамоқда. Ички ишлар вазирлигининг ишонч телефонларига бир ҳафта ичида аёлларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ 200 дан ортиқ шикоятлар келиб тушмоқда. Аммо давлат шелтерларида атиги 40 нафарга яқин аёл вақтинча бошпана топди (ва бу кўрсаткич бир ойдан кўпроқ вақт давомида барқарор бўлиб турибди). Дунё бўйлаб зўравонлик ҳақида қурбонларнинг жуда оз қисми хабар бериши инобатга олиб, бу аёлларни ҳимоя қилмайдиган тизимнинг кўрсаткичидир. Улар фақат ҳисобот бериш учун фаолият юритади.

5) Нари борса арзимаган алимент тўлайдиган эркак яна битта оила қуради. Жазо муқаррар эмаслиги қийин вазиятда болалари билан қолган бир нечта аёлнинг тақдири бузилишига олиб келади. Энг ёмони, фожеага ҳам олиб келади.

6) Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қонун декларативдир. У деярли бир йил олдин қабул қилинган, аммо ҳалигача ЖК ва МЖтК да иқтисодий ёки руҳий зўравонлик учун жавобгарлик белгиланмаган. Ҳимоя ордерлари самарали ҳимоя бермайди (мақоламизнинг 1-3-бандларига қаранг). Қонун умуман тазйиқдан ҳимоя қилмайди, бу сўз унда фақат бир марта учрайди. Олий Мажлис қошидаги Институт ҳар қандай муддатларни бузган ҳолда менинг тазйиқларга қарши петициям тарқалишини кечиктирмоқда. Эҳтимол, давлат хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилишда манфаатдор эмас. Ҳаммаси фақат қоғозда қолиб кетмоқда.

Нима қилиш керак:

  • Ҳимоя ордерини талабларини бузганлик учун ва зўравонларга нисбатан қонунчиликни кучайтириш. Мулкни зўрланган ёки тазйиққа учраган аёл ва болалар фойдасига мусодара қилиш. Шу жумладан қариндошларнинг мол-мулкини мусодара қилиш (кўпчилик кўчмас мулкни қариндошларининг номига ўтказиши сир эмас, нима эмиш, ажрашган тақдирда, келинга ҳеч нарса қолмасин). Зўравонлик содир бўлганда ҳамма нарсани йўқотишидан зўравон қўрқиши керак, келажаги ҳақида ташвишланадиган қурбон эмас.
  • Хотин-қизларга қарши жиноятларни хусусий айблов тоифасидан (иш фақат жабрланувчининг илтимосига биноан қўзғатилади) давлат айблови тоифасига ўтказиш (иш жабрланувчининг аризаси борлигидан қатъи назар, ушбу жиноят бўйича қўзғатилади).
  • ЗЎРАВОН БИЛАН ЯРАШТИРИШНИ БАС ҚИЛИНГ!!! Сиз бундай оилаларда катта бўлаётган болаларга оиладаги “осойишталик” учун зўравонликка дош беришинни ўргатасиз. Ёки зўравонлик учун жавоб бермасдан яшаш мумкинлигини. Токсик муносабатларни тугатиш шарт ва зарур. Шахснинг қадри чиройли рақамларга эга статистикадан муҳимроқдир. Зўравонлик ва иккиюзламачилик гуллаб-яшнаётган оила бу оила эмас!

Ирина Матвиенко

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU