NeMolchi.uz

Личные границы

Шахсий чегаралар нима ва улар қандай бузилади?

Шахсий чегаралар нима

Шахсий (психологик) чегаралар — бу маълум бир шахснинг шахсиятини бошқалардан ажратиш, ўзининг «мен»ини англаш. Айнан шулар одамнинг моҳияти, унинг хоҳиш-истаклари, тажрибаси, қобилиятлари, шунингдек ташқи дунё билан қандай муносабатда бўлишини белгилайди:

  • Жисмоний шахсий чегаралар ― инсон танаси билан боғлиқ чегаралар;
  • Психологик шахсий чегаралар ― инсоннинг қадриятлари, унинг маконда ва бошқа одамлар билан муносабатдаги ҳиссиётлари;
  • Жинсий чегаралар ― интим яқинликда лаззат ёки ноқулайлик келтирувчи ҳис-туйғулар;
  • Моддий чегаралар ― мулкимизга нисбатан бошқаларнинг йўл қўйилган ҳаракатлари;
  • Ишонч ҳудуди (ишонч чегаралари) ― биз ҳар бир инсон билан ўзимиз ўрнатган алоқа чегаралари. Масалан, биз баъзи танишларимиз билан фақат об-ҳавони муҳокама қилишга тайёрмиз. Ва бошқалар билан — ишда ёки шахсий ҳаётда бўлган воқеаларни бўлишамиз.

Шахсий чегаралар нима учун керак

Шахсий чегаралар биз бошқа одамлар билан мулоқотда бўлганимизда қулайлик “ҳудуд”имизни аниқлашга ёрдам беради. Биз белгиловчи чегаралар (масалан, қадриятлар тизими) билан бир қаторда ҳимоя чегаралари (бизларни салбий тажрибалардан ҳимоя қиладиган)ни тизиб чиқамиз. Ҳимоя чегаралари сизнинг атрофингиздаги одамлар билан тузилган шартномага ўхшайди. Сиз гўё нималар безовта қилишини уларга билдирасиз ва улар буни қабул қилишади:

  • Мени пешанамдан ўпсалар, ўзимни ноқулай сезаман;
  • Менга нима ейиш кераклиги кўрсатишларини ёқтирмайман;
  • Менинг ёзишмаларимни текширишинг менга ёқмайди.

Шахсий чегаралар нафақат ўзимизни янада қулай ҳис қилишимиз, балки ўзлигимизни аниқлашга ҳам ёрдам беради.

Соғлом шахсий чегаралар белгилари

  • Сиз бундай чегараларни бировнинг маслаҳати билан эмас, мустақил белгилайсиз;
  • Улар сиз учун қулай муҳитни шакллантиради ва азият етказмайди;
  • Улар мослашувчан бўлиб, вақт ўтиши билан ҳар бир одам учун ўзгариши мумкин;
  • Улар сизнинг шахс ва маконингиз яхлитлигини кўрсатади;
  • Улар сизга қийин вазиятларда ишонч беради.

Шахсий чегаралар қачон бузилади

Инсон ўз қадриятлари ёки ҳиссиётларини эътиборсиз қолдирганда, бошқаларни рози қилиш ўзлигидан кечганда шахсий чегараларнинг бузилиши ҳақида гапириш мумкин. Ёки у ўзи бошқа одамларнинг шахсий чегараларини бузади. Масалан, катталар кўпинча кичик болаларнинг жисмоний чегараларини бузади: бола истамаса-да уни ёноқларидан тортиб, қўлларига олишади. Шу билан бирга, кичик ёшли боланинг ота-онаси вазиятни табассум билан кузатиши ёки болани итоаткор бўлишга ундайди, айниқса гап яқин қариндошлар ҳақида кетса.

Айрим катта ёшдаги катталар атрофдагиларга “йўқ” дея олмайди ва ўзларининг манфаат ва режаларига зид равишда уларнинг ҳар қандай талабларни бажарадилар. Танганинг иккинчи томони — бу ўз шикоятлари ёки маслаҳатлари билан сўралмаганларида безовта қиладиган одамлар. Айрим одамлар эса саломлашганда ҳамма билан қучоқлашиб, ўпишиб кўришади (бу ҳаммага ҳам ёқавермайди).

Кейинги мақоламизда шахсий чегараларингизни қандай ўрнатиш ва ҳимоя қилиш ҳақида ёзамиз.

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU