NeMolchi.uz

Инструкция, как себя вести с токсичными родителями

Токсик ота-она билан ўзини қандай тутиш бўйича йўриқнома

Олдинги мақоламизда токсик ота-оналарнинг қандай турлари мавжудлиги ҳақида гаплашдик. Болалигингиз бундай ота-оналар билан ўтган бўлса, нима қилиш керак:

  1. Буни англанг ва қабул қилинг. Катта ёшдаги одамни ўзгартира олмайсиз. Лекин ўз муносабатингизни ўзгартиришингиз ва болаликдаги жароҳатлар устида ишлашингиз мумкин.
  2. Токсик ота ёки онанинг фарзанди эканлигингиз сизнинг айбингиз эмас. Болалар катталарнинг ҳатти-ҳаракатлари учун жавоб бера олмайди. Ароқхўрлик, жинсий алоқа, калтаклашга сиз мажбур қилмагансиз ва бунда айбдор ҳам эмассиз. Эҳтимол, сиз ёмон ўқишни бошлаганингизда, онангиз ичкиллика ружу қўйганликда ўзингизни айбдор деб ҳисобларсиз. Ёки уларнинг ёмон муомаласига тўполончи бўлганингиз билан лойиқман, деб ўйларсиз. Эсингизда бўлсин: сизга нисбатан қарорлари ва ҳаракатлари учун фақат ота-оналар жавобгардир. Болаларнинг хатти-ҳаракатлари билан катталарнинг зўравонлигини оқлаб бўлмайди.
  3. Улар билан мулоқотни имкон қадар камайтиринг. Сиз уларнинг муносабати ва хатти-ҳаракатларини ўзгартирмайсиз. Болалигингизда сизга қилганларини унутишингиз даргумон. Айни вақтда сиз улар билан мулоқот қилишдан завқ олмайсиз. Айрим одамлар яна озгина вақт ўтса, ота-онамнинг меҳри, розилиги, қўллаб-қувватлаши ва ҳурмат қилишига эришаман, деб ўйлашади. Аммо бу содир бўлмайди ва жароҳат баттар кучаяди. Агар сизнинг ота-онангиз токсик бўлса, бутун дунё сизни ҳайратда қолдирса ҳам, улар сизнинг муваффақиятингизни ҳеч қачон тан олмайди. Улар билан қандай муносабатда бўлишни фақат ўзингиз белгиланг.
  4. Мустақил бўлинг. Ота-онангиз билан яшасангиз, имкон бўлиши билан улардан алоҳида чиқиб кетинг. Лекин бу тўғри келган одамга эрга тегиш дегани эмас (қизлар учун). Қаерда яшашингиз мумкинлиги бўйича режа ишлаб чиқинг. Масалан, квартира ёки алоҳида хона ижарага олиш мумкин. Эълонларни кўриб чиқинг. Бир ойда ижара, транспорт, озиқ-овқат ва энг зарурий нарсалар учун қанча пул кераклигини ҳисобланг. Сизга керакли суммани топиш учун қаерда ва ким бўлиб ишлашингиз мумкинлиги тўғрисида ўйлаб кўринг. Қандай кўникмалар сизга етишмаяпти? Уларни қандай эгаллашингиз мумкин. Стажёр сифатида янги билимларни эгаллашингиз мумкин ёки Интернет орқали бепул курсларда янги билимларни эгалланг.
  5. Алоҳида уйга чиқа олмасангиз, ўзингиз учун ўзингиз қайғуринг. Стрессдан халос бўлиш йўлларини изланг: кундалик тутинг, спорт билан шуғулланинг, китоб ўқинг (шу жумладан токсик одамлар билан муомала қилиш ҳақида), расм чизинг (агар чизолмасангиз, катталар учун бўяш дафтарларини олинг) ва ҳоказо.
  6. Ота-онангизнинг ҳатти-ҳаракатларини оқламанг. Ўз фаровонлигингизни биринчи ўринга қўйинг. Ишингизга зиён келтирадиган илтимослари кўпайса, ҳақиқатда сўраган нарсада муҳтожликлари борми – аниқланг. Сиз ҳаётингиз ва қизиқишларингизни улар хоҳлаган нарсаларга алмаштира олмайсиз, ҳамма нарса меъёрида бўлиши керак. Ўзингизни айбдор деб ҳис қилмаслик учун ҳаракатлар режасини тузинг ва уларни амалга оширинг.
  7. Чегараларни белгиланг. Ота-онангиз билан гаплашинг ва уларнинг хатти-ҳаракати сизда қандай ҳиссиётларни келтириб чиқараётганини айтиб беринг. Керак бўлса, аниқ ҳолатларни эслатинг. Вояга етганингизни ва шахсий чегараларингиз борлигини айтинг, сиз хўрлаш ёки манипуляцияга йўл қўймайсиз. Ўзингиз учун қулай шароитларни ўрнатинг. Ота-оналарни уларнинг токсик эканлигига ишонтирманг. Катта эҳтимол билан улар буни тан олмайди ва ўзгаришмайди. Қайтанга сизни яна бирон бир нарсада айблашади ва янги жанжал қилишади. Илтимос, ўзингизни эҳтиёт қилинг.
  8. Сизга суҳбат ёқмаса, уни давом эттиришга мажбур эмассиз ёки мавзуни ўзгартириш мумкин. Сизга нисбатан қилинаётган айрим гаплар ёқмаётганини очиқчасига айтинг. Сизни қадрсизлантиришларига йўл қўйманг. Об-ҳаво, қўшнилар, сиёсат, нархлар ва ҳоказоларни муҳокама қилишга ўтинг. Агар бу ҳам ёрдам бермаса, суҳбатни тўхтатинг.
  9. Болалигингизда сизга сингдирилган муносабат устида ишланг. Уларни эсланг, овоз чиқариб айтинг ва ўзгартиринг. Сиз муҳаббатни қозониши керак бўлган ёмон қиз ёки ўғил эмассиз. Сиз аллақачон бунга лойиқсиз.
  10. Ёрдам сўрашдан уялманг. Болаликдаги жароҳатлар қалбингизни оғритиши мумкин, бутун ҳаётингизга таъсир қилиши мумкин. Психолог маслаҳатини олинг, психотерапевт билан ўз қўрқувларингиз устида ишланг.

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU