NeMolchi.uz

УзА: рупор осуждения или беспристрастная журналистика?

ЎзАда эълон қилинган мақолага муносабат

Лойиҳа фикри муаллиф фикридан фарқ қилиши мумкин

Муаллиф: Самрин Мамедова

Ҳаммаси нимадан бошланди?

Ўзбекистоннинг Exponaut Art Gallery онлайн-ҳамжамияти аъзолари долзарб мавзуларга бағишланган флеш-моб ўтказдилар. Улар ҳар бир фотосуратни хэштег билан тўлдириб, плакатларда энг кўп дуч келадиган воқеаларни ёзиб чиқишди.

ЎзАда эълон қилинган мақолага муносабат

Фото: https://t.me/ferganauzbekistan

«Сексизм (жинсий мансубликни менсимаслик), мизогиния (аёлларга нисбатан нафрат), слатшейминг (уялтириш), харассмент (тегажоқлик), зўравонлик, виктимблейминг (қурбонни айблаш), менсплейинг (баланддан келиб гапириш), ксенофобия (ёт нарсалардан қўрқиш) – биз бу нарсалардан чарчадик. Биз жим бўлишдан ва сабр қилишдан, буларнинг барчаси НОРМАЛ ҳолат дея ўйлашдан чарчадик. Биз қўрқишдан, уялишдан, беркинишдан ва ёпинишдан қўрқишни хоҳламаймиз. Биз ўзлигимизча яшашни, хоҳлаган нарсани кийишни, қилишни, ўйлашни, гапиришни истаймиз», – дейилади флешмобчилар жойлаштирган постда.

Суратларда қизлар рус тилида “Аёллар ҳайвон эмас!”, ”Келин қул дегани эмас”, “Менинг танам — менинг ишим!!!”, “Уряптими, демак қамоққа ўтиради!” каби плакатларни кўтариб олишган. Акция иштирокчилари “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ва “Халқлар дўстлиги” саройи ёнида суратга тушган.

Консерватив жамият вакиллари аёллар шундоқ ҳам маълум бўлган нарсалар ҳақида гапирганда ғазабланди. Оддий ва тушунарли позицияларни ифодаловчи плакатли қизларнинг фотосуратлари ижтимоий тармоқларда тажовуз тўлқинини келтириб чиқарди.

Кейин нима бўлди?

Exponaut Art Gallery томонидан ўтказилган флешмоб ҳақида ёзмаганлар қолмади. Кўплаб ҳамюртларимиз, шу жумладан оммавий ахборот воситалари вакиллари бу ҳаракатни қўллаб-қувватладилар. Бошқалар эса қизларнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилиб, уларнинг ҳаракатларини менталитетга номувофиқ, қизларнинг ўзлари эса — шармандали деб аташди.

Баъзи шарҳловчилар Ўзбекистон — мусулмонлар давлати, ислом мамлакати эканлигини ёзишди. Шубҳасиз, улар республика конституцияси билан таниш эмас.

61-модда.

Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди.

Ўзбекистон Республикасида динлар ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилгандир. Бир дин ёки диний эътиқод учун иккинчи бир дин ёки диний эътиқодга нисбатан бирон-бир даражада имтиёз ёки чеклаш белгилашга йўл қўйилмайди.

Аммо ЎзА агентлиги ҳаммадан узоққа борди. Мамлакатнинг асосий ахборот агентлиги (!) Журналистиканинг холислик тамойилини унутди, Ўзбекистон дунёвий давлат эканлигини унутди ва фикрлар мувозанати ўрнига битта позицияни ифода этган мақола тақдим этди, пойтахт бош имом ўринбосари Жасур Рауповни асосий маърузачи сифатида танлади.

  1. ЎзА бу мавзуда мақола тайёрламоқчи экан, нима учун Exponaut Art Gallery онлайн-ҳамжамияти аъзоларидан ҳам интервью олмади? Нега плакатларда ёзилганларни тушунишга уринмадин? Бундай интервьюни мамлакатнинг асосий ахборот агентлиги веб-сайтига жойлаштириш қанчалик ўринли?

Умуман олганда, интервюьда дин нуқтаи назаридан оиладаги эркак ва аёл ўртасидаги муносабатлар ҳақида айтиб ўтилди. Аммо, масалан, интервьюда қизлар ёзиб чиққан шиорлар «фаҳш сўзларини ёзиш» ёки «фахш тарқатиш» — аҳлоқсизликка чақириқ деб талқин этилибди. Сўз эркинлиги ва ўз нуқтаи назарини ифодалаш эркинлиги чақирувни англатмайди, плакат кўтариб олган қизлар ноқонуний иш қилишга чорламаган.
Исломда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари қанчалик ҳимояланганини бу ерда ўқишингиз мумкин.
ЎзАда эълон қилинган мақолага муносабат

Суратда: Дилмурад Юсупов
Манба: https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=10160152122953128&id=620138127

Интервьюда шунингдек келиннинг вазифалари ва аёл эрининг ота-онасига хизмат қилиши кераклиги ҳақида сўз юритилади.

ЎзАда эълон қилинган мақолага муносабат

А) На конституция ва на Қуръони Каримда аёл эрининг ота-онасига хизмат қилиши кераклиги ҳақида ёзилмаган. Келинлар барча уй ишларини бажаради, лекин қайноналар кўпинча уларга хизматкор сифатида муносабатда бўлишади. Қуръонда келиннинг эрталаб соат 5 да ҳовли супуриши, эрталабдан кечгача фақат уй ишларини қилишга мажбурлаш ҳақида ёзилмаган. Кўп келинлар ишлайди, оилага молиявий ёрдам беради, лекин ишдан келгач, уйда хизматкор вазифасини бажаришлари керак. Нега ЎзА хотин-қизлар муаммоларини ёритмайди?

Б) Нега ЎзА эркакларнинг мажбуриятлари масаласини кўтармайди? Муҳаммад с.а.в. уй вазифаларида ёрдам берганлар, лекин бу ҳақида негадир ҳеч ким гапирмайди.

Имом Аҳмад Оишадан (р.а.) ривоят қилишларича, у кишидан: «Набий (с.а.в.) уйларида нима билан машғул бўлар эдилар?» деб сўрашди. Оиша (р.а.): «Кийимларини тикар, наъл (орқаси кесик, шиппаккка ўхшаш оёқ кийим)ларини тузатар ва эркаклар уйда қиладиган ишларни қилар эдилар», деб жавоб берганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). (Манба)

В) Эркак болаларни тарбия қилиши керак эмасми? Ё у шунчаки четда турган томошабинми?

Г) Эрнинг аёли ота-онаси олдида мажбурияти йўқми? Аксарият келинлар ҳатто ота-оналарини кўришга ҳам бора олмайди, чунки қайноналари рухсат бермайди. Модомики ота-оналарни ҳурмат қилиш мавзусини кўтариб чиққан эканлар, нега масаланинг бу томони ҳақида ҳам гапиришмайди?
Д) Эрига вафодор бўлиш? Яхши. Эр-чи, у ҳам вафодор бўлиши керакми? Кўпхотинлик ҳақида гапирманг, бизда бу қонун билан тақиқланган.

  1. Интервьюда:“Ҳозирги кунда ахлоқсизликни тарғиб қилувчи аёллар бор. Биз уларга ўз вакиллари орқали ким эканлигимизни уқтиришимиз керак. Чунки аёлнинг хаётдаги бир нечта вакиллари бор: отаси, эри, акалари ва агар бўлса, ўғиллари”, дейилади.

А) Нега ЎзА аҳлоқсизлик нималигини тушунтирмайди?
Б) Ўз вакилларимиз орқали қандай етказишмоқчи?
В) Бу қизлар бошқа динда бўлсалар, унда нима бўлади?

31-модда.

Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

 

Г) Хотин-қизларнинг вакиллари ҳақида дунёвий давлатда 21 асрда гапириш қанчалик ўринли?

Бошқа қатор саволларим ҳам бор:
1. Нега ЎзА Фарғона водийсида Эвелинани калтаклашганда имомдан интервью олмади? Агар қиз, айримлар айтганидек, ноқобил кийинган бўлса, Ислом уни калтаклашни ўргатадими?

  1. Нега Наманганда эркак никоҳидаги аёлни бозорда ваҳшийларча пичоқлаганда ЎзА ҳам, имом ўринбосари ҳам индамади?
  2. Шаҳрисабзда аёлини рашкдан стулга боғлаб ўлдирган эркак ҳақида ҳам лом-мим дейишмади?
  3. Нега 17-яшар қизни зўрлаб, кейин эса ўз қилмишини яшириш учун уни иккинчи хотин қилиб олган кап-катта эркак ҳақида ЎзА имом ўринбосаридан интервью олмади? Кейин эса қиз ўлдирилиб, оммага ўзини осибди, дейилди. Нега имом бу ўринда қонунни бузиб никоҳ ўқиган мулла ҳақида фикр билдирмади? Ўзбекистон қонунчилиги кўпхотинликни тақиқлайди, мулланинг никоҳ ўқишга ҳаққий йўқ эди.
  4. Қизларнинг кийими муҳокама қилинар экан, бизга кўплаб келадиган аноним ҳикоялардан маълум бўлишича, зўравонлар кийимга ҳам қарашмайди, пойтахтда “Эгнингда нима бор эди” кўргазмаси бунга яққол мисол. Исталган кийимдаги хотин-қизларни зўрлашади. Негаки зўравонлик – кўйлакнинг узунлиги эмас, ҳукмронлик ва назорат масаласидир.
  5. Нафақат қизлар, балки ўғил болаларни ҳам зўрлашади. Мадрасаларда бу гуноҳ, деб ўргатишади, деб ўйлайман. Нега ЎзА булар ҳақида ёзмади? Лекин қизларни айбловчи бир томонлама материални эълон қилишдан тап тортмади.
  6. Нега ЎзА аёл зўравонликдан азият чекиб ажрашмоқчи бўлганда, турли ташкилотларнинг аралашуви билан бунга эришолмагани ҳақида ёзмайди? Нега ЎзА дин вакилларига хотинни калтаклаш мумкинми, аёл ажрашиши мумкинми, деган саволларни бермайди?

«Уряптими – демак ўтиради!» — мамлакатимизда айнан шундай бўлиши керак!

  1. “Рус қиз – фоҳиша дегани эмас” ибораси аҳлоқсизликка чақиряптими? Қизлар бу ҳақида ёздими, демак, уларни миллатга кўпа ҳақорат қилишади. Нега тегишли органлар ва мамлакатнинг бош ахборот агентлиги сукут сақламоқда?
  2. Аёл инкубатор эмас! Бизда аёл ўғил туғмагунча яна ва яна туғишга мажбур. Бунда аёллар кўпинча ўз саломатлиги ва ҳаётини хавфга қўйиши ҳеч кимни қизиқтирмайди. Нега ЎзА бундай мавзуларни кўтармайди?

Қизлар ўзларининг конституцион ва инсон ҳуқуқларини айтиб чиқишлари ҳамоно атрофдагилар уларга қандай яшашни ўргата бошлади. Асосий нарсаларга эътибор қаратиш вақти келди: мамлакатда эркаклар томонидан аёлларга нисбатан жуда кўп зўравонлик содир этилади. Эҳтимол, бу аёлларга қандай яшашни ўргатишни тўхтатиш учун белгидир. Эркакларга аёлларга қандай муносабатда бўлишни ўргатиш вақти келди!

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU