NeMolchi.uz

Оила тупикка келиб қолдими, тузатишнинг имкони бўлмаяптими, ажрашинг. Бировнинг жонини оғритишга, жон олишга нима ҳаққингиз бор?

Оила тупикка келиб қолдими, тузатишнинг имкони бўлмаяптими, ажрашинг. Бировнинг жонини оғритишга, жон олишга нима ҳаққингиз бор?

Наманганда бозорда эри томонидан пичоқланиб жон берган аёлнинг видеоларини кўрдим. Дахшатли манзара. Ҳали хотини ва уч боласини болталаб, ўзини ёқиб юборган эркак ҳақидаги хабардан ўзимга келмай туриб, бу дахшат…

Бироз аввал ижтимоий тармоқларда қирғиз эркакнинг синглисиникида кўпроқ ушланиб қолгани учун машина шиналарини хотиннинг бўйнига осиб, устидан сув сепиб уриб жазолагани ифодаланган видео тарқаганди. Жуда кўп эркакларимиз “Аёл нима қилган экан?” деб сўрашди. Баъзилари “Агар ҳиёнат қилган бўлса, бундан баттарига лойиқ, тошбўрон қилинмаганига шукр қилсин,” ҳам дейишди. Динни тушунган эркакларимиз эса Исломда аёлни жазолаш йўллари ва уни уриш мумкинлиги, уришни қай даражада бўлиши ҳақида ёзишди. Тўғриси, видеода аёлнинг эркак тарафидан тахқирланиши кўриниб турса ҳам, эркакни айбламай, хотинининг айбига қизиққанларни кўриб, ҳиёнат эҳтимолини бераётганларнинг коментларини ўқиб жахлим чиқди. Қандай айб бўлишидан қатъи назар инсон зотининг бундай жазоланиши қайси мантиққа тўғри келади?

Исломда аёлларнинг урилиши масаласига келсак, Нисо сураси 43- оятда келган “вазрибу ҳунна” иборасининг тилда 50 дан зиёд маъноси борлигини ва уриш билан бир қаторда ажрашиш, тарк этиш маънолари ҳам борлигини биламан. Шу маънолари билан қабул қиламан. Меҳрибон зот ашрафул махлуқот қилиб яратган аёлни эркакка урдиришга рухсат берганини қабул қила олмайман.

Аёлнинг пичоқланиши, болталаниши уни уриш мумкин деган тушунчадан келиб чиқади. АЁЛНИ УРИШ МУМКИН ЭМАС! ЕЛКАСИГА ОҒРИТМАЙ ҲАМ УРИШ МУМКИН ДЕМАНГ!!!

Оила тупикка келиб қолдими, тузатишнинг имкони бўлмаяптими, ажрашинг. Бировнинг жонини оғритишга, жон олишга нима ҳаққингиз бор? 😭

Feruza Izzat

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU