NeMolchi.uz

Нега эркак “чеккада” қолди?

Нега эркак “чеккада” қолди?

Яқинда Хоразмда бир аёлнинг аёвсиз калтаклангани ҳақидаги воқеа кўпчиликнинг ғазабини келтирди. Тўрт аёл улардан бирининг ўғлининг ноқонуний аёлини урарди (ўша аёлнинг ўғли калтакланган аёл билан 2016 йилдан бери яшайди, турли хабарларда ёзилишича, йигитни у севган қизга уйлантиришмагани учун у тўйдан кейин хотини устига ўша аёл билан шаръий никоҳда яшаб келган). Бир эркак эса бу ҳаракатлар ва “самосуд”ни видеога олди.

Тергов департаменти тўрттала аёлга нисбатан (https://tergov.uz/…/ofitsialnoe-soobschenie-po-rasprostrani…) жиноят иши очилгани ҳақида расмий баёнот берди. Видеога олган эркак ҳақида бир оғиз ҳам гап йўқ. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июнь ойида Тошкентда бир ит шафқатсизларча ўлдирилгани учун қотиллар бир неча баробар энг кам иш ҳақи миқдорида жарима тўлаб қутулганди. Видеога олган нусха эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1891-модда (зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) бўйича салкам 10 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди (https://www.gazeta.uz/ru/2019/06/26/cruel-treatment/).

Нега баъзи ҳолатларда зўравон видеолар муаллифларига 10 миллион сўм миқдорида жарима солинади, бошқаларини эса шунчаки қўйворишади? Нега Хоразмда фақат тўрт аёл жавобгарликка тортилди ва бу зўравонликни видеога олган эркак ҳеч қандай жазога тортилмади?

Воқеанинг барча иштирокчилари ўз ҳаракатлари учун жавоб бериши шарт. Шу жумладан, эркак ҳам!

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU