NeMolchi.uz

Карантин аёл ходимларни "йиқитди"

Карантин аёл ходимларни «йиқитди»

Карантин туфайли компаниямиз ишчиларни масофадан ишлашга юборди. Ва кейин тушунарсиз нарсалар бошланди. Офисда жуда яхши ишлайдиган ходималар, вақтида алоқага чиқмас ёки қўнғироққа жавоб бермас эди, эркаклар эса аввалгидек ишларди. Маълум бўлишича, уй шароитида ишлайдиган аёлларни уйидагилар рўзғор ишларига доимо чалғитишар экан: овқат тайёрла, уни олиб бер, буни олиб кел, кир юв, болага қара ва ҳоказо. Бунда оиланинг бошқа аъзолари – қайноналар, айрим ҳолатларда эркаклар ишсиз ўтирарди. Ҳатто шундай ҳолат ҳам бўлган: келини видеоалоқа муҳим тадбирда иштирок этаётган пайти қайнона хонага кириб келган ва келинининг бизнес суҳбати бўлишига қарамай, уй ишларини бажаришни қаттиқ талаб қилган, телефонни келинининг қўлидан тортиб олган ва суҳбат тугатишига йўл қўймаган.

Масофадан бир неча киши ишлайдиган оилаларда, аёлдан нонушта, тушлик, кечки овқат, чой ва қаҳвани ўз вақтида тайёр бўлиши талаб қилинади. У болаларни ишга халақит бермасликлари учун чалғитиб ўтириши, бунда у тўлиқ иш ҳақини уйга олиб келиши керак. Энг ачинарли томони шундаки, ходимларнинг ўзлари буни оддий ҳолдек қабул қилиб, шунчаки ишни вақтида бажаришга улгурмаётганларидан хижолат бўлишарди.

Эркак ва аёл масофадан ишлайди, улар бир хил миқдорда ёки эридан кўп пул топиши мумкин, лекин шу билан бирга, аёл, ўз ишидан ташқари, эркак, отаси, акаси бўлсин, эркакнинг, оиланинг фаровонлигини таъминлаши керак. Бу ҳолат аёлнинг жамиятимиздаги мавқеини яққол намойиш этади…

=================

Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU