NeMolchi.uz

Жияним эринининг зўравонлиги яшириб келмоқда

Жияним эринининг зўравонлиги яшириб келмоқда

Онам менга қўнғироқ қилиб, жиянимни эри қаттиқ калтаклаганини айтди. Қўли уч жойда синган!!!

Мен ҳанузгача бу янгиликдан ўзимга келолмаяпман, умидсизлигимдан кўзларимни юмолмаяпман, лекин у эрини устидан милицияга шикоят қилмабди ва шифокорларга ҳам ёлғон тўқибди. Бу унинг узоқ вақтдан бери биринчи марта калтакланаётгани эмас, беш йиллик никоҳда бундай таҳқирлашларга чидаб, учта болани туғиб катта қилиб келади.

Эсимда, университетда контрактга ўқишга кирганида отаси розилик бермай уни қассобга эрга берган. Эмишки, ўша эр билан оч қолмасмиш, ваҳоланки улар ҳам ўзига тўқ оила. Шунчаки қизига пул сарфлашни истамаган.

Мактаб йилларида у истеъдоди туфайли Зулфия мукофотига номзоди берилган эди, турмушга чиққач эса у калтаклаш ва таҳқирлашларга дош беришга мажбур бўлиб юрибди. Мен унинг отасини мактабдан кейин ҳеч бўлмаганда бирон маълумот бўлишига кўндириб, коллежни имтиёзли диплом билан тугатганди. Аммо шу билан қиз ўсишига қўйишмади.

Ишонаманки, у отасининг уйида узоқ вақт қолмайди, тузалиши биланоқ, отаси уни эрининг уйига қайтариб юборади. Мен унга қандай ёрдам беришни билмаяпман … Аммо бу қонхўр бамайлихотир юзида табассум билан гўштини сотиб юрибди, гарчи унинг асл жойи қамоқда! Йиғидан ўзимни тўхтата олмайман, аммо иложсизман…

=================

Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU