NeMolchi.uz

Эркакларнинг ҳуқуқлари поймол бўлаётгани учун жон куйдираётган сиёсатчи аёлга жавоб

Эркакларнинг ҳуқуқлари поймол бўлаётгани учун жон куйдираётган сиёсатчи аёлга жавоб

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати сектор мудири Гулнисо Саидова эрига гап қайтарган аёлини ўлдирган эркакларни оқлаяптими? Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сайтида “Эркаклар ҳуқуқини ким ҳикоя қилади” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди. Г.Саидованинг фикрича, гендер тенглик эркакларнинг ҳуқуқларини поймол қилаётган экан. Унга ўз жавобимизни келтириб ўтишни жоиз билдик.

Г.Саидовадан иқтибос: «Биз, яъни аёллар ҳар жабҳада эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлишга жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилиб, ҳатто бунга қонунан эришдик ҳам, лекин эркакларнинг ҳуқуқлари ҳақида, оиладаги ва жамиятдаги ўрни ҳақида унутиб қўйгандекмиз гўё. Ҳатто эркак қайси амаллари ва қайси фазилатлари билан яратилганлиги ҳақида ҳам ўйлашни эсдан чиқардик.Бу кетишда, ҳар тарафлама ҳуқуқларидан айрилаётган эркакларимиз бора-бора боши берк кўчаларга кириб қолмасликларига ким кафолат бера олади?”.

СукутСақлама жавоби: Нега сиз хотин-қизлар ҳуқуқларни эркаклар ҳуқуқларига қарши қўйяпсиз? Тенглик бошқаларни камситишни кўзда тутмайди. Жинси, миллати, ёши, дини ва бошқалардан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятларни назарда тутади. Узоқ вақт давомида аёллар таълим олиш, овоз бериш, меҳнат қилиш ҳуқуқларидан маҳрум эди. Бу ҳуқуқларни қонунларда ёзиб қўйиш билан чекланмасдан, асрлар давомида ривожланиб келган жамиятнинг аёлларга нисбатан онги ва муносабатини ўзгартириш керак. Хотин-қизлар нафақат юридик томондан, балки амалда ҳам ўз ҳуқуқларини қўлга киритаётгани эркаклар ҳуқуқларини камситмайди. Аёл уларга хизмат қилиши шарт деб ҳисоблайдиган маҳаллий золимларнинг «ҳуқуқлари» бундан мустасно.

Г.Саидовадан иқтибос: «Тасаввур қилинг, эр хотинига зарур уй юмушини буюрди. Аёл чарчаган, лекин бу ишни қилишга имконияти бор. Бироқ чарчаганлигини пеш қилиб, ўша ишни бажармайди. (аёл биладики, мабодо эри унга қўл кўтарса — қонун уни ҳимоя қилади)».

СукутСақлама жавоби: Гулнисо, агар чарчаганингизни кўриб, эрингиз сизни бирон нарса қилишга мажбурласа, сизга ачинамиз. Буни нормал муносабатлар деб атаб бўлмайди. Эркак киши учун севимли аёлнинг кучда бўлиши ва охирги кучини тўплаб бирон бир топшириқни бажармаслиги жуда муҳимдир. Оилада ғамхўрлик ўзаро бўлиши керак.

Г.Саидовадан иқтибос: «Аёл эрига гап қайтарди ва катта жанжал кўтарилди. Эрнинг шу даражада жаҳли чиқди. Тушундики, урмасдан аёлини жанжалдан қайтаролмайди. Бироқ, хотинига қўл кўтармади. Аниқроғи қўл кўтара олмади. Чунки, биладики, қонун аёли томонида. Лекин эрнинг ор номуси тутиб унга қарши гувоҳлик бериши мумкин бўлган ўша хотинини ўлдириб қўя қолди…»

СукутСақлама жавоби: Гулнисо, шунча стереотипларни қаердан олдингиз? Аксарият (!!!) эркаклар ўзларига эътироз билдирган хотинини урмайди. Ва улар бу вазиятдан жиноят қилмасдан чиқиш йўлларини топишади. Агар бу сизнинг оилангизда меъёр бўлса, сиз психолог билан ишлашингиз керак, шунингдек ҳимоя ордерини олиш учун 102 рақамига мурожаат қилинг. Чунки сиз тасвирлаган ҳолат ноқонунийдир.

Г.Саидовадан иқтибос: «“Бир” деганда ҳам фарзанди, ҳам аёлидан айрилган эркак тарафидамисиз ёки ўз манфаатинигина кўзлаб эрдан ажрашган, боласига алимент тўлаттираётган аёл тарафидамисиз? Аслида ҳақ-ҳуқуқ деганда нимани тушунамиз? Биз эркакларимизни ўз миссиясидан айириб қўймаяпмизми?..»

СукутСақлама жавоби: Биз қонун тарафидамиз. Бизнинг қонунчилигимиз эса эркаклар, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Эҳтимол, сиз Ўзбекистон қонунларини қайта ўқиб чиқишингиз керакдир?

ГУЛНИСО САИДОВА — СИЗНИНГ МАҚОЛАНГИЗ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА бўлган зўравонликни қўллаб-қувватлайди!!! БОЛАЛАР ТАЪМИНОТИ УЧУН АЛИМЕНТ УНДИРГАН БАРЧА аёлларни камситдингиз. Сиз каби фикрлайдиганлар бор экан, эркаклар ҳануз хотин-қизларни беҳурмат қилади. СИЗ КАБИ ФИКРЛАЙДИГАНЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН СИЁСАТИДА ЎРИН ЙЎҚ!

Мақолага ҳавола: https://adolat.uz/news/erkaklar-huquqini-kim-himoya-qiladi

Суратда гендер тенглик тушунчаси болалар нигоҳида.

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU