Оилавий низо ёки уй зўравонлигими?

Оилавий низо

Оилавий низода, уй зўравонлигидан фарқли ўлароқ, ҳар доим бир сабаб бор. Партнердан бирига ёқмаган ҳолат бўйича у ўз фикрини билдиради. Иккинчи томон эса унга теппа-тенг жавоб беради. Бу оилавий низорони уй зўравонлигидан фарқлашга ёрдам беради – одамлар тенг бўлиб мулоқот қилади, бир партнер иккинчисининг олдида қўрқув ҳис қилмайди. Оилавий низода партнерлар бир-бирига бақириши мумкин. Лекин иккала томон биладики, ҳар бири ўз позициясини ёқлашга ҳақли.

Одамлар аввал келишмай, кейин вазиятга аниқлик киритиб, бир тўхтамга келса, бир ҳафта, бир ойдан кейин муносабатлари яхши бўлса – бу табиий ҳолат. Ҳар ким урушиб қолиши мумкин: дўстлар, ҳамкасблар, болалар билан ота-оналар. Одамлар биргаликда яшашлари ва тортишиб қолишлари нормалдир: улар ўз муносабатларини бир меъёрга келтиради, манфаатларини ҳимоя қилишади. Энг асосийси, шериклар ўзаро тенгликни ҳис қилишади ва қўрқмасдан мулоқот қилишади.

Уй зўравонлиги

Уй зўравонлиги партнерлардан бири иккинчисидан устунлик қилиб, уни доимий назорат қиладиган тизимдир. Бундай муносабатларда бир одам (90% ҳолларда аёл) қўрқади, у мутлақо тушкунликка тушади, нима учун низо чиққанини эслай олмайди, чунки эркак ҳар доим норози ва ҳатто кичик нарсаларда ҳам айб топади. Мисол учун, унга сочиқ қандай осилгани ёқмади. Шунчаки норозилик билдириш ўрнига у бошқа одамни бутунлай заиф бўлиши учун унинг ҳаракатлари ва фикрларини назорат қилишга ҳаракат қилади. Уй зўравонлиги – бир киши бошқасини мулк сифатида кўриб, барча чегараларни йўқ қилади.

Уй зўравонлиги цикли

Уй зўравонлиги уч босқичли циклдан иборат:

  1. Низонинг ўсиши: оғзаки таъна, дашномлар, норозилик, уйдаги муҳит шу даражада оғирлашадики, уйда нафас олиб бўлмайди.
  2. Чигални хал қилиш: бу жанжал ёки жисмоний зўравонлик ҳам бўлиши мумкин.
  3. Пушаймон, асал ойи: эркак нотўғри нарса содир бўлганини тушунади, узр сўраш керак, акс ҳолда аёл кетиб қолади.

Лекин ёнингда ги зўравоннипайқаш осон эмас. Бу цикл бўлгани учун, жимлик ва учинчи босқичдан сўнг, яна биринчи босқич бошланади. Яна муҳит оғирлашади, яна ҳамма нарса нотўғри. Яна иккинчи босқич-тажовузкорлик бошланади. Кейин, аёл кетиб қолмаслиги учун учинчи босқич- асал ойи. Босқинчилик ҳаракатидан сўнг жиноятчи доим ёлвориб кечирим сўрайди, бу нарса қайтарилмаслигини ваъда қилади ва жабрланувчи ўзини зўравонга қулай тарзда тутса, бу ҳолат қайтарилмаслигига ишона бошлайди. Аммо бу алдов, чунки кейинги зўравонлик учун доим баҳона топади ва у нима бўлишини ҳеч ким билмайди, буни зўравон ўзи ҳал қилади. Одамлар қанчалик кўп бундай муносабатларда бўлса, можаронинг биринчи босқичи шунчалик узун давом этади ва асал ойи шунчалик қисқа бўлади. Тахминан 70% ҳолларда, одам бир марта зўравонликка йўл қўйган бўлса, у такрорланади.

Ўзбекистонда ҳам аёллар уй зўравонлигига учрайди. Уй зўравонлигининг бир неча кўриниши мавжуд. Агар сиз бундай даврни бошингиздан кечираётган бўлсангиз ва ҳикоянгизни биз билан баҳам кўришни истасангиз, бизга аноним тарзда ёзишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Мақола Life.ru материаллари бўйича ёзилди.