Айтишдан қўрқмайман

Эсимда, 2016 йилда бир флешмобд олиб борилди – АйтишданҚўрқмайман.Унда асосан ёши катта аёллар ўз воқеалари билан бўлишарди, албатта улар орасида ҳам ёш қизлар учрарди, лекин мактаб ёшидаги қизларнинг воқеаларини ҳеч кўрмагандим. Энди эса жуда ёш қизлар уларнинг хаётида яқинда содир бўлган зўравонлик ҳақида ҳикоя қилмоқдалар. Муносабат эса ўша-ўша – ўзинг айбдорсан.

«Сенга ишонишади» лойиҳаси маълумотларига кўраhttps://verimtebe.ru/болалар зўравонлигига 30 % яқин болалар дуч келади. Менимча (статистик рақамларга эга эмасман, дўстларимнинг ҳикоялари, обуначиларнинг мактубларига таяниб ҳулоса чиқаряпман), қизлар орасида бу деярли ҳар иккинчи қиз билан содир бўлади. Лекин биз бўлган воқеаларни гапирсак, ҳеч ким бизга ишонмайди. Ёш болалар масаласида бу янада мушкул – улар нафақат ишонишмайди, балки бундай ҳолатларда ўзини қандай тутиш кераклигини ҳам ўргатишмайди. Шунинг учун болалар кўпинча содир бўлган воқеаларни тасвирлаб бера олмайдилар.

Жамиятдаги ўзгаришлар тарафдори сифатида, мен, албатта, жинсий таълимни жорий қилиш, зўравонлар учун психотерапия таълим дастурларини ташкиллаштириш муҳим, деб ҳисоблайман.

Янги флешмоб иштирокчиларига айтмоқчиманки: мен сиз биланман, сиз ҳеч нарса учун айбдор эмассиз, мен сизга ишонаман, сиз айбдор эмассиз.

Татьяна Никонова