NeMolchi.uz

УЙДАГИ БЕГОНАЛАР ...

УЙДАГИ БЕГОНАЛАР …

Эътиборсиз қолган болалар деб фақат кўча болалари назарда тутилади.

Аслида кўча болаларидан кўра уйда ота-она бағрида бўла туриб эътиборсиз қолган болалар жуда кўп. Онаси ёнида туриб унга дардини айтолмаслик, муносабат қуролмасликнинг етимликдан, онасизликдан фарқи катта бўлмаса керак.

Отаси ёнида туриб У билан ўйнай олмаган, ҳазиллаша олмаган, эркаланиб суйкала олмаган фарзанднинг ташлаб кетилган болалардан фарқи кўп бўлмаса керак.

Кечаси ойи ёки дада «мен қўрқяпман» деб уларга юзланганда «Бор жойингга, қанақа қўрқув, аҳмоқ, ухла!», деб жавоб олганда бола ўз оламида ёлғиз қолади.

Уй вазифаларини бажараётган бола чарчаб онасига эркалангиси келганда «Аввал топшириқни бажар, кейин эркалайман! » дея рад этилганда бола ўзида Етимликнинг бир парчасини ҳис этади …

Noila Holmuhammad

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU