NeMolchi.uz

Важно! Поддержи или пройди мимо!

Муҳим! Қўллаб-қувватла ёки четлаб ўт!

Нима учун уни киритдик? Бир куни, бир ўқувчимиз аноним ҳикоялар саҳифасини энди ишга туширганимизда бизга ўз ҳаётидаги воқеалар ҳақида ёзди.У кўп нарсаларни эслади: таъқиб қилингани, жинсий алоқа қилишга мажбурланиши ва ҳоказо.

Одамлар шарҳлашни бошладилар ва шарҳларнинг аксарияти қуйидагича эди:
🤔 Ишонмайман, бир киши учун бунча воқеа кўплик қилади;
🤔 Қизнинг фантазияси кучли-ку, бўрттираётгани аниқ;
🤔 Шунча марта тегажоғлик қилишган бўлса, демак ўзи айбдор: очиқ кийингандир ёки ўзини шундай тутгандир;
🤔 Буни қаранглар! Кимдир сенга қараганидан хурсанд бўл!
🤔 Нега жим турдинг? Яхшилаб солиш керак эди. Масалан, мен…

Ўшанда биз бундай изоҳларни ўчирмасдик. Бир неча кундан сўнг ўша қиз шахсий хабарларга ёзди. У изоҳларни ўқиб бўлгач, ўзига келолмаётганини айтди. Унинг қўллари қалтирар, жуда катта стресс остида эканини айтиб, йиғларди ва у ҳақиқатда ўзи айбдор эканлигигига ишона бошлаган. Ўз ҳикоялари билан бўлишиш керак эмаслигини айтиб, ўша постни ўчиришни сўради.

Бу воқеа зўравонликни бошидан кечирганларга баҳолаш ёки маслаҳат керак эмаслигини кўрсатди. Улар қўллаб-қувватлашга муҳтож. У эса оддий сўзларда акс этади:
 Буни бошингдан кечирганингдан афсусдаман
 Бундай муносабатга учраганингиздан афсусдаман;
 Сизни қучоқлаб қоламан (виртуал бўлса ҳам)
 Сиз яхшисиз;
 Нима ҳис қилаётганингни тушуняпман;
 Сен зўрсан! Сенга куч-қувват тилайман.

Инсонни қўллаб-қувватласанг, унинг қанотлари ўсиб чиқади. Ўзгаришлар ва ҳаракатлар учун манба пайдо бўлади. Ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш кўрсатиш қийин бўлса, шунчаки четлаб ўтишингиз ҳам мумкин.

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU