Акушерлик ва гинекология маркази шифокорларидан бепул маслаҳатлар

Республика ихтисослашган АКУШЕРЛИК ва ГИНЕКОЛОГИЯ илмий-амалий тиббиёт маркази расмий веб-сайтида жорий йилнинг 27 мартидан бошлаб ҳар куни (якшанба кунидан ташқари) соат 9.00 дан 18.00 гача аҳолига бепул онлайн-консультациялар бериб борилмоқда.

Бунда малакали акушер-гинеколог шифокорлар ҳомиладорлик, хотин-қизларда гинекология билан боғлиқ масалалар бўйича саволларга жавоб беришади. http://uzakusherstvo.uz/index.php/ru/ http://uzakusherstvo.uz/index.php/ru/