Карантин ва маиший зўравонлик

1️⃣ Хотин-қизларнинг ижтимоий изоляцияси маиший зўравонлик ҳолатларининг ошишига олиб келиши мумкин. Хитой бунга аллақачон дуч келган. Хубэй марказий провинциясида оиладаги зўравонликка қарши курашиш нотижорат ташкилот раҳбари Ван Фэйнинг хабар беришича, унинг туманида полиция участкасига 2020 йилнинг февраль ойида 162 мурожаат келиб тушди, бу эса ўтган йилнинг айни ойига нисбатан уч баробардан кўпдир (47 та мурожаат).
2️⃣ Марказий Флоридадаги маиший зўравонлик қурбонлари учун марказ бош директори Мишель Сперзелнинг таъкидлашича, пандемия ёки фавқулодда вазият шундоқ ҳам хавфли вазиятни кучайтириб, хотин-қизлар, болалар рухий ва жисмоний зўравонликка кўпроқ дуч келадилар. – Одамлардан хавфли макон сифатида уйда қолиш сўралади, ваҳоланки уй доим ҳам ҳавфсиз жой эмас.
3️⃣ Психолог Лиана Натрошвили нинг фикрича, мажбурий изоляция Ўзбекистонда маиший зўравонлик ҳолатларининг ошишига таъсир қилиши мумкин: «Биз бу ҳолатдан барчамиз хафамиз, бу эса ўз-ўзидан айрим оилалардаги муносабатларни ёмонлаштиради. Одамлар ўзлари, яқинлари, иқтисодий аҳволи, иши ва бошқалар учун безовталанади, ташвишланади ёки қўрқади. Ҳеч бўлмаса, бирор жойга чиқиш имкониятисиз болалар билан уйда бўлиш қийинлигини инкор этиш мумкин эмас. Агрессияга мойил бўлган одамлар одатда турмуш ўртоғи ва фарзандларидан бутун аламини олишлари туфайли бу салбий ҳис-туйғулар вазиятни ёмонлаштиради. Бундан ташқари, карантин бизни кўп нарсалардан маҳрум қилади (спорт, дўстлар билан учрашувлар ва бошқалар).

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги уйда қолиш бўйича тавсиялар фуқаролар хавфсизлиги ва КОВИД-19 инфексияси тарқалишининг олдини олиш бўйича вақтинчалик чоралар эканини таъкидлади. Ички ишлар органлари зўравонлик қурбони бўлган аёлларнинг шикоятлари билан штат режимида ишлашда давом этмоқда. 2019 йилнинг 2 сентябр куни мамлакатда аёлларни таъқиб ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. У аёлларни тажовузкорлардан ҳимоя қилиш учун янги восита ― ҳимоя ордерини жорий этди. Ижтимоий изоляция даврида, ҳимоя ордери тажовузкордан узоқлашиш ва давлат ҳимоясини олиш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили Умида Абдуллаеванинг айтишича, бугунги кунга келиб профилактика инспекторлари 250 дан ортиқ ҳимоя ордерларини беришди. Ҳозирча, кўп аёллар ҳимоя ордерларини оилавий муносабатларда охирги чора сифатида қабул қилишмоқда. Зўравонликдан азият чеккан аёллар билишлари керакки, маиший зўравонлик ҳолатини яшириш орқали оилани сақлаб бўлмайди.
📌 Маиший зўравонликка дуч келган ҳар бир инсон Зўравонликдан азият чеккан шахсларнинг реабилитация ва мослашуви марказининг долзарб алоқа рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: 1169.
📌 Шунингдек ички ишлари органларига ҳимоя ордерини беришлари учун мурожаат қилиш мумкин. Бундай ордер мурожаат қилинганидан сўнг 24 соат ичида берилиши шарт.
📌 Ҳимоя ордери берилиши кечиктирилса ёки берилиши асоссиз рад этилса, ИИВ Ишонч телефонига қўнғироқ қилиш мумкин: 1102. Тўғридан-тўғри Умида Абдуллаевага ҳам мурожаат қилишингиз мумкин: +998-71-2561418.