NeMolchi.uz

Айбдор эмасман

Айбдор эмасман

Бу йилги “Айбдор эмасман” (“Не виновата”) халқаро акциясига бешта мамлакат ва жами 39 шаҳар қўшилган бўлиб, унинг мақсади аёлларга нисбатан зўравонлик муаммосига эътибор қаратишдан иборат. Тошкент ҳам иштирокчилар рўйхатида.
Бугун Zero Line галереясида тадбирларнинг бири – “Шимолий мамлакат” киносининг намойиши бўлиб ўтди.
Эртага соат 19.00 да 139 Documentary Center да “Эгнингда нима бор эди” кўргазмаси очилади. У жиноят учун жавобгарлик уни содир этишга йўл қўйган кишида ётиши кераклиги ҳақида. Қоронғи хиёбон, тун, калта юбка – булар даҳшатли ҳаракат учун сабаб ёки баҳона бўлиши мумкин эмас. Бу ҳолатлар йиллар давомида жамият томонидан қўйилган стереотиплардир. Хаётда зўравонликка дуч келган хотин-қизларнинг устида қандай кийим бўлганини билиш учун Интернетда маълумот излаб кўринг ва кўргазмага келинг. Ташкилотчилар зўравонлик қурбонлари қай кўринишда бўлганини намойиш этади.

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU