NeMolchi.uz

Қачонгача биз қизларимизни зўравон эрларининг қўлида ўлим топишини кутамиз

Қачонгача биз қизларимизни зўравон эрларининг қўлида ўлим топишини кутамиз

23 яшар келинчак эрининг калтагидан вафот этди (((( Уларнинг 37 кунлик чақалоғи энди она меҳрисиз катта бўлади.
https://everyday.uz/ сайтида хабар берилишича, Наманганда 23 ёшли келин эрининг калтагидан вафот этди.
Эркак турмуш ўртоғини шафқатсизларча калтаклаган ва олган тан жароҳатлари натижасида ўлган.
Энг ачинарлиси, марҳуманинг отаси қизи билан куёви тез-тездан жанжаллашиб туришгани ҳақида гапирди. Шу вақтгача марҳума келин калтаклардан қочиб уйига 3 марта келган. Наҳот ота-онаси қизига раҳми келиб бўлса ҳам уни олиб қолишмаган?! Ажрашса уят бўлади, маҳаллада бош кўтаролмаймиз, деб ёш аёл увол кетди.
Энди эр-хотиннинг 37 кунлик чақалоғи етим қолди. Суд қарорига кўра эр 9 йилга қамалди.
Интернет-нашрнинг хабар беришича, аввалроқ Навоийда эр хотинини дўппослаши натижасида аёл вафот этган эди. Уларда эгизаклар ва 4 ёшли фарзанд етим қолган.
Ундан ҳам ачинарлиси эса, Фейсбукдаги гуруҳлардан бирида мазкур хабарнинг остида турли шарҳлар ёзилган. Кимдир марҳумани ўзини айбласа, яна кимдир унга ачинади. Шарҳлардан бири эътиборимизни қаратди: “Ажрашаман деб уйига борса ота-онаси «Юзимизни ерга қаратма» дейди, Маҳаллага борса, «Ўзбекистонда оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» ташкил қилинди, ажрашиш мумкин эмас деса, судга борса «ярашиб олинглар, статистикани бузманглар» деса, хали афсуски кўп келинлар қийналади…
Қачонгача биз қизларимизни зўравон эрларининг қўлида ўлим топишини кутамиз. Биз учун одамларнинг гапи муҳимми, ёки фарзандимизнинг омонлигими?

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU