NeMolchi.uz

Мен ажрашдим...

Мен ажрашдим…

Ҳозир ажрашганимизнинг сабабини биров сўраса, аниқ бирон сабабни кўрсата олмас эканман. Бир тайинли сабаб йўқ, лекин рафиқам билан ортиқ яшай олмадим.

Ўтириб таҳлил қилсам, аёлим билан энг бахтли кунларимиз – тўйимиздан кейин уни қўшни мамлакатга олиб чиқиб, 10 кунча дам олган пайтларимиз экан. Негаки ўшанда у онасига телефон қила олмасди, бутунлай бахтга шўнғиб юрган пайти эди.

Уйга қайтдик, оилавий хаётимиз бошландики, унинг онаси турмушимизга аралашмаган кун йўқ эди. Собиқ рафиқам уйдаги барча гапни онасига телефон орқали ёки ота-онасини уйига борганида оқизмай-томизмай гапириб берарди. Кейин қайнонам мени ва оиламизни муҳокама қилиб, менга қандай яшашни ўргата бошлади. Эътибор бермаслик ҳаракат қилардим, чунки турмуш ўртоғим билан ишхонада танишиб, бир-биримизни ёқтириб, чиройли тўйлар қилиб катта хаётга қадам қўйганмиз. Уйда туппа-тузук юрарди-да, онаси билан кўришиб келса, бутунлай ўзгариб қоларди, мен хотинимни танимай қолардим.

Уйда ҳамма шароитлар қилиб берганман, лекин у ўзини “қул” деб айтарди, уйда ўтириб қолган жойи йўқ эди, иккаламиз ишлардик. Лекин нуқул нолигани-нолиган.
Охири бир куни қайнонам мени сенсираб, дўқ-пўписа қила бошлаганидан кейин сабр косам тўлди. Ортиқ ундай яшай олмаслигимни англадим. Аёлимга охиригача имкон бердим, мустақил ҳулоса чиқаришини илтимос қилдим.

Ажрим қоғозига имзо қўяётганда кўзларидан афсусланаётганини кўрсам-да, лекин собиқ хотиним онасининг чизиғидан чиқа олмади, мустақил хаётга тайёр эмас экан, менга тегиб нима қиларди?

Мен уни айбламоқчи эмасман, айнан бизнинг ҳолатда иккимизнинг айбимиз бор, лекин қизларнинг оналаридан илтимос, қизингизни узатдингизми, унинг ўз хаётини мустақил қуришига имкон беринг.

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU