NeMolchi.uz

Узоқ кутилган кеча жаҳаннамга айланди

Узоқ кутилган кеча жаҳаннамга айланди

19 ёшли Ясмина (исми ўзгартирилган) учун йилнинг энг узоқ кутилган кечаси жаҳаннамга айланди. Яқинда она бўлишини билган ёш келинчак ҳуқуқ-тартибот ходими бўлмиш эри томонидан қаттиқ дўппосланди.

Тун ярмида Ясмина эри ва унинг ота-онаси билан бирга яшаган уйнинг деразасидан чиқиб, такси тўхтатиб, онасининг уйига келишга муваффақ бўлди. Бу қочишга илк уриниш эмасди, лекин бу сафар, хайрият, муваффақиятли бўлди.

… Ясмина қўлларини тиззаларига қўйган ҳолда касалхона каравотида ўтирибди. Овоз титрар, кўзлар жонсиз ва бир нуқтага тикилиб турарди. Нозик, озғингина, ҳали гўдак. Қаттиқ қўрққани кўриниб турибди, лекин ўзини қўлга олиб, йиғлаётган онаси Санобарни (исми ўзгартирилган) тинчлантирарди. Йиғлар экан, қизи қандай даҳшатлардан ўтганини билган аёл қайта-қайта такрорлайди: «Ҳар куни қизимни хўрлар, ҳар куни урган экан. Уриб, камситиб, Тезиковкада топиб олдим, деб камситар экан… Ахир у хали ёшгина қизалоқ-ку, намоз ўқийди…».

Ўтган тўрт ой давомида Ясмина намунали келинчак бўлишга ҳаракат қиларди. Уйдаги барча юмушлар унинг бўйнида эди. Унинг устида – айб топиш учун баҳона қидираётган қайнона ва ҳеч бўлмаганда энг кичик айб топиб, ўғлини хотинига қарши қайирарди. Даврон эса (исми ўзгартирилган) муштумзўрлиги билан тарбиявий ишларни амалга оширган.

«Мен қилган ҳамма нарса нотўғри эди. Қайнотам яхши, жуда меҳрибон. Менга ачинарди. Лекин менга қайнотам билан бир хонада ёлғиз бўлишга рухсат йўқ эди. Эрим билан ёлғиз қолганимизда мени кинолар кўришга мажбурлар ва у ерда нима кўрсатилса, қайтаришимни талаб қиларди. Мен рад этганимда у мени дўппосларди», — дейди Ясмина.

Янги йил арафасида қиз ўз оиласига қўнғироқ қилиб, уларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклашга рухсат берилди. Аммо келинини тинмай кузатиб турган қайнона Ясминанинг фақат ўз қариндош-уруғларини табриклаб, эрининг қариндош-уруғларини менсимаслигидан ғазабланди. Аёл жанжал қилди, Даврон эса Ясминани хоналарига чақирди. Бироқ унга қиз жуда секин юргандек туюлди. Жаҳли чиққан Даврон Ясминани сочидан ушлаб, ётоқхонага итариб юборди-да, боши ва юзига ура бошлади. Қизнинг бурнидан қон гупиллаб чиқди, ювиниш учун ваннага югурди. Лекин калтаклар давом этди. Шунда қайнона келинини оилавий жанжалнинг изларини тозалатар, эр эса йигирма марта чўнқайишга мажбурлади.

Қандайдир мўъжиза Ясминанинг қочишига ёрдам берди. Онаси уни шишган юзи ва гематомаларини травматолог кўригидан ўтгазиш учун пойтахт шифохоналаридан бирига олиб борди. Рентген ва УТТ қилинди. Шундан сўнг шокка тушган ва қўрқиб кетган Ясминани Тошкентдаги 1-Республика клиник шифохонасига ётқизишди.

Санобар қўллари билан кўз ёшларини артиб, ҳўнграб юборди. Она қизнинг руҳий ҳолатидан хавотирда. У йиғламайди. Лекин унинг жонсиз кўзларидан қизнинг жуда қўрқаётганини пайқаш қийин эмас. У қўнғироқларга жавоб бермайди ва шифокорлардан эри ва унинг қариндошларини уни кўришга рухсат бермаслигини сўради. Эрининг уйига қайтиш Ясмина учун ўлим билан баробар.

Эри-чи, дейсизми? Даврон Ясминадан 13 ёш катта. Бу одам пойтахтдаги туман ИИБ ларидан бирида ишлайди. Ўз алоқаларидан фойдаланиб, муллани никоҳ ўқишга кўндирди-ю, Ясминани уйидан олиб кетди. Даврон турмуш қуришга, никоҳни расмийлаштиришга ваъда берди. Хотини ва бўлажак фарзандларига ғамхўрлик қилиш учун Худо олдида ваъда берди. Ўз «севги»сини қандай намойиш қилганини юқорида ўқидик.
Манба: https://nuz.uz/…/45720-novogodnyaya-noch-stala-koshmarom-v-…

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU