Менинг отам ичарди…

Эсини танигандан 18 ёшгача доим эмас, лекин тез-тез отасини ичиб келиб жанжал қилишини кўриб катта бўлган йигитдан бугунги кунда асабини сақлашни сўрашади! Менда эса бир савол бор?!
Қайси асабимни сақлай, ахир сақланадиган асаб қолмаган-ку! Ҳозир 25 ёшдаман.
17 ёшигача ҳар куни ухлашдан аввал ўлишдан, кечаси ўлиб қолишдан қўрққан ва бу ҳақида ҳеч кимга айта олмаган боладан бугунги кунда катта натижа кутишади.
У ҳозир магистратурада ўқийди. Айни пайтда тадбиркорлик билан ҳам шуғулланади. Ҳамма нарсани зўр эплаётгандай кўринади, лекин руҳиятидаги бўшлиқни ҳеч нарса билан тўлдира олмайди…
У хаётдан, ютуқлардан лаззатланиш таъмини сеза олмайди! Даҳшат бу! У чин қалбдан ҳеч кимни сева олмайди, бу ҳам даҳшат эмасми! ((((
P.S. Отам яхши инсон бўлган, мен уларни жуда яхши кўраман. Отам 6 йил аввал вафот этган. Уларда айб бўлмаган, замон, тузум шунга мажбур қилган, етарли сабаблар бор эди. Шунчаки мен ва онамнинг чекига шу хаёт битилганди…